Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу эса мутлақо ботилдир. Аммо мубоҳ феълдаги бир муайян феълни ҳаром қилишга келсак, у шундай бўладики, шу мубоҳдаги ишлардан бири шариат ҳаром қилган зарарга олиб келадиган бўлиб қолади. Шунда ҳоким ана шу зарарни йўқотиш учун бу ишни ҳаром қилиш фикрига тушади. Масалан шакарни импорт қилиб олиб келишни олайлик. Ҳоким уни импорт қилиб келтириш юртдаги шакар корхоналарининг банкрот бўлишига ва ёпилишига олиб келади ва шакар олиб келишда юртни кофирларга муҳтож қилиб қўяди деган фикрга келади. Мана шу пайтда ҳокимнинг бутун Умматдан зарарни даф этиш, яъни Умматнинг зарур нарсаларда кофирларга муҳтож бўлиб қолишини даф этиш учун шакар импортини ман қилиши жоиз бўлади. Мана шу ҳолатда бу мубоҳ ишни ман қилиши жоиз бўлади ва бу мубоҳни ҳаром қилиш бўлмайди. Аксинча мубоҳ, яъни импорт қилиб келтириш мубоҳлигича қолаверади. Шунинг учун у мубоҳни ҳаром қилиш бўлмайди, аксинча мубоҳ ишдаги бир мубоҳ ишни ҳаром қилиш бўлади. Бу ҳаром қилиш Росулуллоҳ с.а.в.нинг бир муайян қудуқдан сув ичишни ҳаром қилганига ўхшайди. Пайғамбаримиз с.а.в ўша қудуқда зарар борлигини билдилар. Демак Пайғамбаримиз с.а.в бир мубоҳни, яъни сувни ҳаром қилмадилар, балки мубоҳдаги бир муайян ишни, яъни ана шу қудуқдан ичишни ҳаром қилдилар. Шунинг учун мубоҳ ишдаги бир мубоҳ ишни ҳаром қилиш жоиз бўлди. Аммо мубоҳ ишнинг ўзини ҳаром қилиш мутлақо жоиз эмас.


2 – Ривоят қилинишича, Росулуллоҳ с.а.в. Табукдан қайтаётиб ўзидан олдин йўлдаги сувга етиб борган кишиларнинг то ўзи етиб келмагунича ундан ичишларини ман қилдилар. Бир гуруҳ мунофиқлар олдинроқ етиб бориб ўша сувдан ичишди. Росулуллоҳ с.а.в. етиб келиб, олдинроқ келган ўша кимсаларнинг сувни ичиб қўйишганини кўрди ва сув топмади. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в ўша олдин етиб келиб, сувни ичиб қўйган кимсаларни лаънатлади. Бу ҳам мубоҳ нарса жумласидан бўлган, лекин зарарга олиб келадиган бир муайян нарсани ман қилишдир. Зарар – саҳрода сувга ўта қаттиқ эҳтиёж бўла туриб, сувнинг бир қисмига якка ўзлари эга бўлиб олиб, қолган аскарларни ундан маҳрум қилиш эди. Шунинг учун бу ишларни бошқариш деган ҳужжат билан мубоҳ нарсани ҳаром қилиш бўлмайди.

 

187-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247